АҚШ Арктикада ҳарбий ҳаракатларга тайёрланмоқда
Америка Қўшма Штатлари Арктикада урушга тайёрланмоқда, дея хабар беради Америкадаги National Interest нашри 29 май куни.
National Interest газетасида чоп этилган мақола муаллифининг сўзларига кўра, АҚШ музликларнинг эриши туфайли бир қатор давлатлар учун пайдо бўлаётган стратегик имкониятлардан хавотирда қолган Қўшма Штатлар минтақадаги ҳарбий стратегиясини бир неча бор қайта тузган.
АҚШ денгиз пиёда қўшинлари аллақачон оғир об-ҳаво шароитида ҳарбий машқларни ўтказа бошлади. Вашингтон минтақада биринчи навбатда Россияга қарши чиқмоқчи. Мақола муаллифининг таъкидлашича, Россия Арктикада – ҳарбий базалар ва Шимолий денгиз йўлидаги музёрар кемаларида катта ютуқларга эга.
Музликларнинг эриши янги денгиз йўлларини очмоқда, бу Пентагонни Арктика дастурини тезлаштиришга мажбур қилмоқда. Қаттиқ иқлим шароитига бардош бера оладиган қуролларни яратиш, шунингдек минтақадаги сув миқдори ва унинг ҳарорат ўзгаришини ўрганиш учун сув ости кемаларини яратиш ишлари олиб борилмоқда.