Дунё янгиликлари

Канадада номаълум касаллик тарқалмоқда — ОАВ

Чоп этилди Iyun 7, 2021 Канадада номаълум касаллик тарқалмоқда — ОАВda fikr bildirishni o'chirish

Канаданинг Нью-Брунсвик вилоятида номаълум касаллик тарқала бошлаган. Бу ҳақда маҳаллий шифокорларга таяниб, “The New York Times” нашри хабар бермоқда.

Мамлакатда ушбу номаълум касалликка илк беморлар 2015 йилда аниқланган ва ўшанда эллик кишида хасталик аниқланган. Шундан олти нафари ҳаётдан кўз юмган. Эътиборли томони,  ҳар доим касаллик Нью-Брунсвикнинг иккита қирғоқ ҳудудида яшовчилар орасида аниқланган.

Номаълум касалликнинг аломатлари тез ривожланаётган ақлий қобилиятнинг сусайиши ва турли хил психиатрик кўринишлар ҳисобланади. Шунингдек, беморлар уйқусизликдан, кўриш функцияларининг бузилишидан шикоят қиладилар. Шифокорлар ушбу касалликни таснифлай олишмаяпти. Чунки ҳар сафар беморларда турли хил аломатлар кузатилмоқда.

Ҳатто, ҳаётдан кўз юмганларнинг жасадларини чуқур текширувдан ўтказиш орқали ҳам бунга ечимга топишга имкон бермади. Энди касалликнинг асосий назариялари токсинлар, хусусан, бир қатор сув ўтларида, шунингдек, қисқичбақасимонлар ва балиқларда учрайдиган кислота билан заҳарланиш, деб ҳисобланилмоқда. Ўрганишлар давом эттирилмоқда.