Дунё янгиликлари

Охирги сутка давомида дунёда 325 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди — ЖССТ

Чоп этилди Iyun 30, 2021 Охирги сутка давомида дунёда 325 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди — ЖССТda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 180 миллион 817 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 923 мингдан зиёд киши вафот этган (28.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:47 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 325 138 янги ҳолати аниқланди.

6 467 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (29.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни

181 миллион 388 мингдан ортиқ одам юқтирган,

улардан 3 миллион 928 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,285 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,279 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (18,386 миллиондан ортиқ),

тўртинчи ўринда Франция (5,660 миллиондан ортиқ),

бешинчи ўринда эса Россия (5,472 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 966 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.