Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда “Twitter” ва “TikTok”ка чеклов қўйилди

Чоп этилди Iyul 3, 2021 Ўзбекистонда “Twitter” ва “TikTok”ка чеклов қўйилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди, дея хабар бермоқда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида» ги Қонунининг 27−1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари) талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди.

Интернет тармоғида мазкур ресурсдан республика ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.

«Ўзкомназорт» ахборот хизмати айнан қайси тармоқларга чеклов қўйилгани ҳақида маълумот бермаган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Twitter, ВКонтакте тармоғида медиа файллар юкланмаётгани, TikTok тармоғида узилишлар кузатилаётгани ҳақида ёзишмоқда. Skype тармоғи ҳам ишламаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ, «Ўзкомназорат» «ВКонтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилгани ҳақида маълум қилганди.

30 июнь куни президент Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тиктокерлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар уни ранжитганини айтиб, уларни танқид қилган эди.