Канада: Британия қироличаларининг ҳайкаллари қулатилмоқда
Канадада ҳинду болалар учун католик мактаблари атрофидаги можаро фонида черковлар ёқилмоқда ва бошқа бузғунчилик ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Виннипег шаҳрида Канададаги туб аҳоли ва уларга ён босувчилар Британия қироличалари Виктория ва Елизавета II ҳайкалларини бузиб ташлашди. Ҳайкаллар Манитоба вилояти қонунчилик палатаси олдида эди. Дастлаб намойишчилар ёдгорликларга бўёқ сепишган, сўнгра арқонлар ёрдамида уларни йиқитишган.
Полиция бошлиғи Денни Смит шундай деган:
“Менимча, биз барчамиз мамлакатнинг туб аҳолисини қўллаб-қувватлайдиганлар тарафидамиз. Аммо биз бундай қонунбузарликларни кутмаган эдик. Менимча, норозилик намойишлари тинч ҳолда ўтиши керак. Гамойишларнинг бировнинг мулкига зарар етказиш ёки бошқа одамларга нисбатан зўравонликка айланиши нотўғри”.
Май ойи охиридан бери Канададаги ҳинду болалар учун бир неча собиқ мактаблар ҳудудида мингдан ортиқ балоғатга этмаган болалар қабри топилган. Ушбу мактаб-интернатлардаги болалар Канада жамиятига қўшиш учун оиласидан мажбуран олиб кетилган. Ўқувчиларга ёмон муносабатда бўлишган, улар кўпинча очликдан ва юқумли касалликлардан вафот этган. Сўнгги маълумотларга кўра, 3 мингдан зиёд вояга етмаган бола шу тарзда нобуд бўлган.