Туркияда болалар учун ёзги Қуръон курслари бошланди
Бугундан эътиборан Туркия масжидларида Дин ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган болалар учун ёзги Қуръон курслари ўз ишини бошлади.
Ушбу курслардан кўзда тутилган асосий мақсад халқнинг бошланғич диний саводхонлигини оширишдир. Курсда Қуръони карим, эътиқод асослари, ибодат, ахлоқ, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаётлари сингари дарслар ўтилади. Фарзандларини курсга жўнатмоқчи бўлган ота-оналар 11 июлгача Дин ишлари бошқармасининг расмий сайти орқали рўйхатдан ўтиш ишларини амалга оширишлари зарур.
Курсга 4 ёшдан 22 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар қатнашишлари мумкин. Дарсларда коронавирус билан боғлиқ профилактика чораларига риоя этилади.
Қуръон курслари мутлақо бепул бўлиб, машғулотлар 20 августгача давом этади.