Кимлар вакцина олиши мумкин эмаслиги санаб ўтилди
Эмизиш, оғир аллергик реакциялар, сурункали касалликларнинг кучайиши ва иситма вакцина олишга монеълик қилади, деган Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг терапевт мутахассиси Оксана Драпкина YouTube тармоғидаги «Соловьев Live» дастурида.
«18 ёшгача бўлган одамлар эмланиши мумкин эмас. Шунингдек, оғир аллергик реакцияга эга одамлар ҳам вакцина олиши жоиз эмас», деган Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси.
«Учинчиси – лактация (эмизиш) даври. Тўртинчиси – ҳар қандай сурункали касалликнинг кучайиши», – деган терапевт.
Драпкина гап сурункали касалликларнинг кучайиши ҳақида эканини, бу ремиссия бўлган беморларга тааллуқли эмаслигини таъкидлаган. «Агар бу гипергликемик комага яқин қанд диабети бўлса, вакцина олмайди. Бу ҳолда, албатта, ушбу беморга ремиссияни кутиш тавсия қилинади», дейди шифокор.
Драпкина нима учун ўткир респираторли юқумли касалликлар ва иситма билан касалланганларни эмлаш мумкин эмаслигини тушунтириб, бундай одамларнинг иммунитети аллақачон заифлашган ва эмлаш самарадорлиги пастроқ бўлишини ва бундай одамлар, эҳтимол, вакцинани қийин қабул қилишини тушунтирган. Драпкина уларга соғайгандан кейин эмлашни маслаҳат берган.
Йил бошида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Спутник V» билан эмлашга қарши кўрсатмалар рўйхатини эълон қилган эди. Вояга етмаганлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, оғир аллергик реакция берган кишилар, вакцинанинг таркибий қисмларига сезувчанлиги юқори бўлган одамлар учун коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, ўткир юқумли ва юқумсиз касалликларга чалинган беморларни эмлаш тақиқланган, уларни эмлаш тикланишгача ёки ремиссия даври бошлангунга қадар қолдирилиши керак. Июн ойи охирида агар онага кутилган фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлса вазирлик ҳомиладор аёлларни эмлашга рухсат берган эди.
Июн ойида Москва «Спутник V» вакцинасини 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларга синовдан ўтказишни бошлади. Тадқиқот учун 100 киши танланган, уларга препарат катталарга қараганда паст дозада қилинади. Синовлар бир йил давом этади, бу вақт давомида болаларнинг аҳволи шифокорлар назорати остида бўлади. Тадқиқотнинг ёз охирида боўланадиган кейинги босқичида 250 нафар ўспирин қатнашади