Вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов тартиблари маълум қилинди
АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда қайд этилишича, барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан vacancy.argos.uz электрон платформаси ишлаб чиқилди.
Ушбу платформага давлат органларидаги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан келиб тушади ҳамда танлов эълон қилинган вакант ўрин учун номзодлар томонидан ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилинади.
Вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш (10 кун давомида);
номзоднинг вакант лавозим малака талабларига мослигини ўрганиш;
тест синовидан ўтказиш;
суҳбат жараёни (ассесмент шаклида).