Хом гапга пишиқ жавоб
Нажиб Фозил кемада кетаётган эди. Ёнига бир киши яқинлашиб:
– Устоз, пайғамбарларга нима ҳожат бор эди, улар бўлмаганида йўлимизни топиб ололмасмидик, – деди.
Нажиб Фозил ўқиётган китобидан бош кўтармасдан:
– Унда нега кемага миндинг, сувда сузиб кетаверсанг бўлмасмиди! – деди.