Мақолалар

Саҳобанинг ҳассослиги

Чоп этилди Iyul 29, 2021 Саҳобанинг ҳассослигиda fikr bildirishni o'chirish

Илк мусулмонлардан бўлган Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг ўғли Иброҳим бундай ҳикоя қилади:

  Бир куни отам Абдурраҳмон ибн Авф рўза тутган эди. Оқшом бўлиши билан бир дабдабали ифторлик дастурхони ёздилар. Отам дастурхонга бир қаради-да, шуларни сўзлади: “Мусъаб ибн Умайр Уҳуд жангида шаҳид бўлди. У мендан яхши инсон эди. Аммо унга бир хирқадан бошқа кафан топилмади. У хирқа билан боши ёпилса оёқлари, оёқлари ёпилса боши очилиб қоларди. Уҳуд куни ҳазрати Ҳамза ҳам шаҳид бўлди. У ҳам мендан яхши эди. Унга ҳам бир хирқадан бошқа кафан топилмади. Кейинроқ эса  дунёда нима бўлса, ҳаммасига эга бўлдик. Энди мени қўрқитадиган нарса шу: яхшиликларимизнинг ажри асло бу дунёда берилган бўлмасин!”

Кейин отам йиғламоқни бошлади ва овқатга қўл ҳам урмади[1].

 

Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан

Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ

 

[1] Бухорий, Жаноиз 25,26, Мағозий 17