Ана холос! 60 ёшдан ошган эркак 4 хил вакцина билан 7 марта эмланди
Колумбияда 60 ёшдан ошган эркак коронавирусга қарши етти марта эмланган, у тўрт хил вакцина қабул қилган. Шифокорларнинг фикрича, беморда руҳий муаммолар бор.
Noticias Caracol телеканали хабар беришича, мамлакат ҳукумати ғалати ҳолат билан қизиқиб қолган ва келажакда бундай бўлмаслиги учун терговни бошлаган.
Кали шаҳри фуқароси ўз вужудини бир неча эмлашлар ёрдамида вирусга кўпроқ қаршилик кўрсатишни хоҳлаганми ёки йўқми номаълум. Шу билан бирга, “ковид-ихлосманд” ҳеч қандай ножўя таъсирлардан шикоят қилмаган. У Pfizer, AztraZeneca, Johnson & Johnson ва Sinovac вакциналарини қабул қилган.