Ҳазрати Фотиманинг кўзёшлари
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳикоя қилади:
Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хасталиги оғирлашганидан сўнг машаққатлари ҳам ортди. Буни кўрган ҳазрати Фотима:
– Воҳ, отажоним, қандай катта машаққатларингиз бор! – деб ғамга ботди.
Пайғамбар алайҳиссалом унга:
– Бугундан эътиборан отангнинг машаққати қолмайди, – дедилар.
Расули акром алайҳиссалом азиз руҳини Мавлосига топширганларида Фотима онамиз бундай деб йиғлади:
“Оҳ, менинг Раббисининг даъватини қабул этиб кетган, отажоним.
Оҳ, менинг Раббисига янада яқин бўлган, отажоним.
Оҳ, менинг макони Фирдавс жаннати бўлган, отажоним.
Оҳ, менинг ўлим хабарини Жаброил алайҳиссалом билан баҳам кўрадиганимиз, отажоним”.
Пайғамбар алайҳиссаломни дафн этганларидан сўнг Анасни учратган ҳазрати Фотима унга мана бу гапларни айтди: “Эй Анас! Аллоҳнинг Расулининг устига тупроқ отишга қандай қўлингиз борди? Бунга кўнглингиз қандай рози бўлди?”[1]
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Бухорий, Мағозий, 83; Насоий, Жаноиз, 13; Ибн Можа, Жаноиз, 65; Доримий, Муқаддима, 14; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, III, 197