«Эрон разведка хизмати Америка жосуслик тармоғини бутунлай йўқ қилди» – The New York Times
26 август куни Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байден ва Исроил бош вазири Нафтали Беннет ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Кун тартибидаги асосий масала Эрон таҳдидига қарши туриш усуллари бўлди.
The New York Times газетаси ёзишича, Эрон махсус хизматлари америкаликларни Эрондаги агентлик тармоғидан маҳрум қилишга муваффақ бўлганлиги сабабли Исроилнинг бу мулоқотдаги мавқеи мустаҳкамланган. Америкаликлар бу тармоқни тиклай олмайдилар, уларга исроилликлар узатадиган маълумот керак бўлади. Нашрнинг ёзишича, Исроил махсус хизматининг агентлари Эрон ҳарбий саноатининг ривожланиши, жумладан ракеталар ҳақида маълумот олиш ва атом саноати корхоналарида саботаж уюштиришга қодир. Қўшма Штатлар радиоэлектрон имкониятларга эга бўлса-да, лекин махфий агентлик мавжуд эмас.
Нашрнинг манбаларига кўра, Беннетнинг вазифаларидан бири Байден маъмурияти Исроил разведка хизматларининг фаол ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қанчалик тайёр бўлишини текширишдир. Агар Марказий разведка бошқармаси ва Моссад Доналд Трамп президентлиги даврида биргаликда ҳаракат қилган бўлса, янги маъмурият билан вазият ўзгарган. Газетанинг ёзишича, Натанздаги заводда саботаж қилишдан олдин Исроил разведка хизматлари портлашдан атиги икки соат олдин америкалик ҳамкасбларини хабардор қилган. Бу АҚШ маъмуриятининг Бенямин Нетаняҳу ҳукумати қарорига таъсир қилиш имкониятидан маҳрум қилди.
Исроил манбалари буни маълумотларнинг тарқалишидан қўрқиш билан изоҳлади, бу баёнот америкаликларни ғазаблантирди. Улар, шунингдек, Байден Эрон билан келишувга эришмоқчи эмаслигини айтишади. Америка манбалари, ўз навбатида, Нетаняҳу Барак Обамага бўлган муносабатни Байденга ўтказганини иддао қилган.
Нетаняҳу кетгач, махфий хизматлар муносабатларни тиклай бошлади. Бироқ, собиқ ҳарбий разведка бошлиғи Аарон Зевий-Фаркашнинг сўзларига кўра, икки давлат раҳбарлари қизил чизиқ қаерда эканлигини аниқлаб олишлари керак бўлади, шундан сўнг Исроил Эрон ишларига АҚШ рухсатисиз аралашиши мумкин.