“Толибон” тузадиган ҳукуматга аёллар киритиладими?
Толибон ҳаракати бир ҳафта ичида ҳукуматнинг тўлиқ таркибини эълон қилади. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
Мужоҳиднинг қўшимча қилишича, аёллар ҳукуматга киритиладими ёки йўқми, бу масалани ҳаракат раҳбарлари ҳал қилади.
Толибон аллақачон 34 вилоятнинг 33тасида губернаторлар ва полиция бошлиқларини, бир қанча асосий бўлимлар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш вазирликлари ва марказий банк раҳбарларини тайинлаган, деди у. Унинг таъкидлашича, маҳаллий валютанинг вақтинча чет эл валютасига нисбатан пасайиши, “ҳукумат тизими ишлай бошлагач”, вазият нормал ҳолатга қайтади.