Аёллар

Муслима қиз дунёдаги энг яхши талаба бўлди

Чоп этилди Avgust 30, 2021 Муслима қиз дунёдаги энг яхши талаба бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Нигериянинг Лагос шаҳридан Фарида Ойолола Жонс Хопкинс истеъдодли ёшлар маркази (CTY) томонидан дунёнинг энг иқтидорли талабаларидан бири деб топилди. Islam.ru хабар беришича, Greensprings School ўрта мактаб ўқувчиси Ойолола CTY Talent Search дастури доирасидаги тестда алоҳида ўзлаштириши учун бу шарафга сазовор бўлди. “Тест оғзаки ва миқдорий фикрлашнинг кўплаб танлови билан қобилиятларнгинг текширувини ўзида намоён қилди ва мен 44 дақиқа ичида 100 та саволга жавоб беришим керак эди!”, – дейди Ойолола.

“Устозларимнинг тушуниш қобилиятим ва математик фикрлаш қобилиятимни ривожлантиришга қаратилган катта ишлари бўлмаганда ҳеч қачон бундай чекланган вақт ичида бундай юқори балларни қўлга кирита олмаган бўлардим. Мен улардан жуда миннатдорман”, – дейди муслима аёл.

CTY 1979 йилдан бери иқтидорли болалар учун таълим соҳасида дунёда етакчи ҳисобланади. Марказ 84 мамлакатдан келган талабаларга 4 миллион доллардан ортиқ моддий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати