Дунё янгиликлари

Aфғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллашди

Чоп этилди Avgust 31, 2021 Aфғонистонлик журналистлар БМТга мактуб йўллашдиda fikr bildirishni o'chirish

Aфғонистонлик журналистлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотига хавфсизликларини таъминлаш сўралган жамоавий мактубни имзоладилар. Бу ҳақда душанба куни Tolo News телеканали хабар берди. 

«Мавжуд муаммолар ва ОАВ ходимларининг ҳаёти, мол-мулки ва оилаларига таҳдидлар кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, биз БМТдан бизнинг оилаларимиз ҳаётини сақлаб қолиш учун ёрдам сўрамоқчимиз», – дейилади мактуб матнида.

Якшанба куни маҳаллий Pajhwok агентлиги Халқаро журналистлар федерациясига афғон ҳамкасбларидан «Толибон» ҳаракати мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг Aфғонистондан эвакуация қилишда ёрдам бериш учун 2000 дан ортиқ сўров олганини хабар қилганди.