Британия махсус кучлари аёл ниқобини кийиб, Aфғонистондан қочишди – ОAВ
Махсус ҳаво-десант хизматининг Британия махсус кучлари аёллар ҳижобларини кийиб, ҳеч қандай тўсиқсиз Aфғонистонни тарк этишди. Бу ҳақда The Sunday Express нашри хабар бермоқда.
Газета аниқлик киритганидек, ҳарбийлар шу тарзда радикал Толибон ҳаракати вакилларини алдаб, пойтахт аэропортига етиб олишган, бироқ улар бир неча бор текшириш учун тўхтатилган.
Газетанинг ёзишича, Британия Мудофаа вазирлиги Aфғонистон жанубидан Буюк Британиянинг 20 га яқин элита махсус кучларини эвакуация қила олмаган. Ҳарбийлар Кобулга ўзлари келишлари керак эди, шунинг учун улар ниқоб кийдилар.
“Ҳарбий хизматчилар қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ҳисобга олмаганда, аксарият ускуналарини ташлаб, ҳижоб кийиб олишди”, – деди ҳарбий бўлимдаги манба.
Aниқлик киритилишича, Британия махсус кучлари аэропортга борадиган йўлда бир неча инқирозли лаҳзаларни бошдан кечиришган, бироқ толиблар ҳижобларни ечишни талаб қилишмаган.