Янгиликлар

Хориждаги ўзбекистонликлар бу йил қанча пул жўнатгани маълум бўлди

Чоп этилди Sentabr 11, 2021 Хориждаги ўзбекистонликлар бу йил қанча пул жўнатгани маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 4,9 миллиард долларни ташкил этди.

“(Ушбу сумма) 2020 йилнинг мос даврига (3,6 млрд. доллар) нисбатан 35 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига (3,9 млрд. доллар) нисбатан эса 26 фоизга ўсди ҳамда аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда”, – дейилади Марказий банк баёнотида.

Банкнинг қайд этишича, ушбу омиллар ўз навбатида ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим рол ўйнади. Йилнинг дастлабки 8 ойи давомида сўм алмашув курси 10449-10683 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебраниб, йил бошидан бери 2 фоизга қадрсизланган.

Трансчегаравий пул ўтказмаларининг асосий қисми меҳнат муҳожирлари ҳиссасига тўғри келади. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг январь ойида берган маълумотига кўра, хорижий мамлакатларда 1 678 400 ўзбекистонлик меҳнат қилади.