Йўқсиллик
Энг кўп ҳадис ривоят қилган етти саҳобадан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳикоят қилади:
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтирган эдик. Шу чоқ мадиналик мусулмонлардан (ансорлардан) бир киши келиб Пайғамбар алайҳиссаломга салом берди. ортига қайтиб кетмоқчи бўлганида Расули акром афандимиз ундан:
– Мадиналик биродар! Биродарим Саъд ибн Убайда яхшими? – деб сўрадилар. У:
– Аҳволи яхшиланяпти, – деди.
Буни эшитган Пайғамбар алайҳиссалом “Саъд ибн Убайдни қайсингиз зиёрат этишни истайсиз?” деб ўринларидан турдилар. Биз ҳам ўн беш киши у зот билан ўрнимиздан турдик. На оёғимизда бир пойафзал, на бошимизда бир такка, на эгнимизда бир куйлак бор эди. Биз у харобада шу аҳволда юрар эдик.
Кейин Саъднинг уйига бордик. Унинг атрофини ўраб турган яқинлари Пайғамбар алайҳиссалом билан асҳоблари Саъдга яқинлашсинлар, дея чеккароққа ўтдилар[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Муслим, Жаноиз, 13