Дунё янгиликлари

Янги тўлқин: коронавирус грипп билан қўшилиб кетиши мумкин

Чоп этилди Oktabr 12, 2021 Янги тўлқин: коронавирус грипп билан қўшилиб кетиши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Германия эмланмасликка қарор қилган фуқаролар учун бепул коронавирус тестини бекор қилмоқда. Энди лаборатория ёки дорихонада тест топшириш учун улар 20 еврогача тўлашлари керак бўлади. Расмийларга кўра, бу жамиятнинг бир қисмини эмлашга мажбурлаши керак бўлган қадамдир.

Шу билан бирга, Руминия кексалар ва аҳолининг заиф гуруҳлари учун кучайтирувчи деб аталадиган учинчи дозани киритишни таклиф қилмоқда. Кампания мамлакатда вирусга чалинганлар сони мисли кўрилмаган даражада кўпайган бир пайтда бошланмоқда, шифокорлар беморларнинг 90 фоизи коронавирусга қарши эмланмаганлигини таъкидлашади. Аввалроқ, миллий эмлаш кампанияси координатори Руминиядаги вазиятни Италиянинг ўтган йили бошидан кечирганлари билан солиштирганди. Мамлакатда маҳаллий карантинлар жорий этилмоқда: Руминия жануби-ғарбидаги Дробета-Турну Северин пандемиянинг тўртинчи тўлқини туфайли ёпилган биринчи йирик шаҳар бўлди.

Буюк Британияда ҳам эмлаш кампанияси бошланди – бу сафар гриппга қарши. Расмийлар 35 миллион кишини мавсумий вирусга қарши эмламоқчи, улар коронавирус ва грипп бир вақтнинг ўзида кучайса, ўлим сонининг кўпайишидан қўрқишмоқда.

Шифокорлар ўтган йили грипп чеклов чоралари билан тўхтатилганини эслатиб, бу мавсум айниқса кучайиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.