Слайдер

Маърифат тарқатувчилар эътибордадир

Чоп этилди Oktabr 15, 2021 Маърифат тарқатувчилар эътибордадирda fikr bildirishni o'chirish

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйида ажойиб анъана бор: ҳар йили куз фаслида нашриёт ижодий ходимлари вилоятлар бўйлаб нашриётнинг даврий маҳсулотлари бўлган “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси обунасига ўзларининг таъсирчан даъватлари билан муносиб ҳисса қўшган, ижодлари билан ушбу нашрларнинг мазмундорлигида улуши бўлган муҳтарам имом-домлаларни нашриёт маҳсулотлари бўлган ранг-баранг китоблар ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирлаб келадилар.

13-14 октябрь кунлари нашриёт ижодий ходимларининг навбатдаги сафари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига бўлди.