Зиёратчиларга роботлар кўмаклашяпти
Масжидул ҳаромга ташриф буюрувчи зиёратчиларга ақлли технологиялар, хусусан, сенсор экранли роботлар ёрдам қилмоқда, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони Ахборот агентлиги.
Тўрт ғилдиракли робот зиёратчиларга умра арконларини бажаришда йўл-йўриқлар кўрсатади ва саволларга жавоб қайтаради.
Масофадан бошқариладиган “темиродам” 11 тил – араб, инглиз, француз, рус, форс, турк, хитой, бенгал ва ҳауса тилларидан таржима ҳам қилади.
Робот 21 дюмли сенсорли экранга эга бўлиб, зиёратларни ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилишда қўлланилади.