Франция ва Буюк Британия ўртасидаги узоқ йиллик можаро авж олди
Франция ва Буюк Британия ўртасида муҳожирлар бўйича узоқ йиллик можаро авж олди. Бунга қайиқда Ла-Манш бўйлаб сузиб ўтмоқчи бўлган 27 кишининг ҳалок бўлгани сабаб бўлди
Биргина 2021 йилда 25 мингдан ортиқ одам Франциядан Британияга денгиз орқали ўтишга ҳаракат қилган ва бу кўпинча уларнинг ўлимига сабаб бўлган. 24 ноябрь куни содир бўлган воқеадан сўнг Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Франция президентига мактуб йўллади ва уни ўзининг Тwitter’даги саҳифасига жойлади. Унда Жонсон миграция инқирозини ҳал қилиш учун бир қатор қўшма чораларни таклиф қилган: масалан, муҳожирларни Францияга қайтариш.
Макрон бу таклифдан ғазабланди: биринчидан, у бундай масалалар Тwitter орқали ҳал этилмаслигини айтди, иккинчидан, Жонсон французларга эмас, Европа Иттифоқига мурожаат қилиши керак.
Ва буларнинг барчаси Франция-Британия муносабатларидаги “Brexit”дан кейин кескинлашган бошқа муаммолар фонида рўй бермоқда.