Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида янги етакчи пайдо бўлди
Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида Тел-Авив Парижни биринчи ўриндан тушириб юборди, деб хабар берди The Guardian Economist Intelligence Unit рейтингига таяниб.
Қайд этилишича, Исроил пойтахти миллий валюта инфляцияси ҳамда бунинг натижасида транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший техника нархи ошиши туфайли бирданига беш поғона юқорилаган.
Тел-Авивдан кейинги ўринларда ўтган йилги «етакчилар» — Париж, Сингапур, Цюрих ва Ҳонгконг жойлашди.
Numbeo сайти тузган ўтган йилги рейтингда Цюрих, Базел ва Лозанна дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб эътироф этилганди.