Қозоғистонда қозоқлар кўпаймоқда
Қозоғистон Президенгти Қосим-Жомарт Тоқаевга 1 сентабрдан 30 октябргача ўтказилган Миллий аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари ҳақида маълумот берилди.
Мамлакат бош вазири Aсқар Маминнинг сўзларига кўра, қозоғистонликларнинг умумий сони 19 миллион 169 минг 550 нафарни ташкил қилади. Аҳолининг 48,71 фоизи эркаклар, 51,29 фоизи аёллардан иборат.
Қозоғистон аҳолисининг ўртача ёши – 31,94 ёш. Жами аҳолининг 33,97 фоизини 17 ёшгача бўлган болалар, 19,72 фоизини 14-28 ёшдагилар ташкил этади.
Мамлакатда қозоқларнинг улуши 70,18 фоизга етди.
Aҳолининг 59,05 фоизи ёки 11 миллион 320 минг 410 нафари меҳнатга лаёқатли деб топилди.