Дунё аҳолиси асрлар давомида биринчи марта қисқаради
Lancet журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, келгуси асрда дунё аҳолиси биринчи марта қисқаради.
Ҳозирда ер юзида 7,8 миллиард киши яшамоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолиси 2064 йилда 9,7 миллиардга етади, кейин эса 2100 йилда 8,79 миллиардга тушади.
Туғилишнинг пастлиги ва аҳолининг қариши туфайли 23 тагача мамлакат, жумладан Япония, Таиланд, Италия, Испания, Португалия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларнинг аҳолиси 50 фоиздан кўпроққа қисқариши мумкин.
Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда аҳоли сонининг кескин ўсиши кузатилади. Бу Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Африка ҳудудидаги давлатлардир.