Атмосферадаги карбонат ангидридни ракета ёқилғисига айлантириш ишлари амалиётга татбиқ этилади
Американинг “SpaceX” компанияси Ер атмосферасидан карбонат ангидрид газини чиқариш бўйича дастурни амалга татбиқ этишга киришди.
Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск Twitter орқали маълумот берди.
Компания карбонат ангидридни ракета ёқилғисига айлантиришни режалаштирмоқда.
Маскнинг тушунтиришича, лойиҳа амалиёти Марсга парвозларни уюштиришда асқотади.