АҚШда 10 йил олдин коронавирусга чалиниш кузатилган — олимлар
Америкалик ветеринария шифокорлари 2010 йилларнинг бошида тўпланган уй мушуклари ва ёввойи кийикларнинг қон намуналарида ҳозирги турдаги коронавируснинг яқин “қариндошлари”га антитаначаларни аниқлашди. Бу ҳақда bioRxiv сайтида айтилган.
“Бизнинг топилмаларимиз САРС-CоВ-2 га ўхшаш коронавирус узоқ вақтдан бери Шимолий Америкадаги уй ва ёввойи ҳайвонлар орасида тарқалганига ишора қилади”, деди тадқиқотчилар.
Тадқиқотни Теннесси университети олимлари амалга оширди. Улар уй мушуклари учун САРС-CоВ-2 га антитаначалар учун тестларни мослаштирганда тасодифан қон намуналарида шунга ўхшаш молекулаларни топдилар.
Натижада, бир нечта кийик қон намуналарида CОВИД-19 қўзғатувчисига ўхшаш вирусга антитаначалар юқори концентрацияда эканлиги маълум бўлди.
“Ушбу кузатишлар шуни кўрсатадики, САРС-CоВ-2 га ўхшаш коронавируслар Ернинг турли қитъаларида яшовчи ёввойи ва уй ҳайвонлари популяцияларида бир неча ўн йиллар давомида тарқалиши мумкин”, — хулоса қилди олимлар.