Кошғарий ҳикматлари
Ума кӭlсä қут кӭliр – меҳмон келса, қут келар – сенга меҳмон келса, у билан бирга барака, қут, бахт келади. Қўноқни яхши қарши оладилар. Байтда шундай келган:
Кӭlсä қалї jарлїғ болуб jунчїғ ума,
Кӭlдÿр ануқ болмїш ашїғ тутма ума.
Бечора, ожиз, ғариб меҳмон келса, ҳозир бўлган (ўзингда бўлган) нарсани тезлик билан меҳмонга тақдим қил, кечиктириб, бепарволик қилиб меҳмонга малол келтирма.
«Девону луғотит турк»дан