Коронавирус: Германия Ўзбекистонни “хавф юқори бўлган” мамлакатлар рўйхатига киритди
Мамлакатимизда Cоvid-19 вируси билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли 2022 йил 22 январдан Ўзбекистон Республикаси «Hochrisikogebiet – вирусни юқтириш хавфи юқори бўлган ҳудуд» мамлакатлар рўйхатига киритилди.
Uzbekistan Airways’нинг хабар беришича, ГФРга боришни режалаштираётган йўловчилар Тошкент – Франкфурт йўналиши бўйича парвозга рўйхатдан ўтишдан олдин онлайн шаклни тўлдиришлари керак https://www.einreiseanmeldung.de.
Акс ҳолда, йўловчилар парвозга қабул қилинмайди.