Мирзо Бобур ва темурийлар даврига оид мингдан ортиқ экспонат жамланган музей
Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилиб, ўсган қадим Ахси шаҳри бугунги кунда гавжум сайёҳлик марказига айланган.
Ҳар қарич еридан тарихий топилма топиладиган бу масканда бугун таваллудининг 539 йиллиги нишонланаётган улуғ бобокалонимиз мероси чуқур ўрганилмоқда, тадқиқ этилмоқда.
Ҳозирги кунда Тўрақўрғон туманининг Яккатом маҳалласида фаолият кўрсатаётган Ахси саййидлари илмий-маърифий, меъморий мажмуаси таркибидаги Ахси осори-атиқалар музейида Мирзо Бобур ва Темурийлар даврига оид мингдан ортиқ экспонат тўпланган. Аҳамиятлиси, уларнинг бари шу қишлоқдаги қазишма ишлари давомида қўлга киритилган ноёб топилмалардир.
Айни пайтда музей учун янги жой ҳозирланмоқда. Мажмуа таркибидаги Ҳунармандчилик маркази, илмий-қўлёзмалар мактаби ҳам жорий йилда фойдаланишга топширилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА