АҚШ Россиядаги фуқароларини тезроқ мамлакатни тарк этишга чақирди
АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўзининг барча фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди.
Ҳаво худудлари ёпилмай туриб, тезроқ мамлакатни тарк этиш керак, дейилган элчихона баёнотида.
Айни пайтда Meta компанияси Россияда Фейсбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқларини мустақил равишда ёпмасликларини айтди.
Аввалроқ Роскомнадзор Фейсбук ижтимоий тармоғининг қисман блокланишини эълон қилган эди.