Евроиттифоқ Россия газидан воз кечиш билан Москвага қарши кучли зарба бермоқчи
Евроиттифоқнинг Россия газидан воз кечиши Иттифоқ томонидан Россияга қарши қўлланувчи чоралардан бири сифатида кўрилмоқда.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель: “Барча чоралар кўриб чиқилмоқда. Айтиш лозимки, айрим чораларни шу пайтгача ҳеч ким ўйлаб кўрмаган, лекин улар қабул қилинди”, деб таъкидлаган.
РИА Новости унинг сўзларидан иқтибос олган.
Боррелнинг эслатишича, “Евроиттифоқ Россия иқтисодига кучли салбий таъсир кўрсатувчи мислсиз молиявий, иқтисодий ва сиёсий санкцияларни жорий қилган”.