Жуманинг хайри ва баракоти сенга бўлсин!
Бир дарвешга :
– Хайрли жумалар! – дейишибди.
Дарвеш:
– Жума шундоқ ҳам хайрли, – дебди.
Кейин:
– Жума муборак бўлсин! – дейишибди.
У:
– Жума шундоқ ҳам муборак кун, – дебди.
– Унда нима дейлик, ўзинг айта қол! – дейишибди.
Шунда давреш:
– Жуманинг хайри ва баракоти сенга бўлсин! – денг, дебди.