Россия Европа Кенгашидан расман чиқарилди
Бу ҳақдаги қарорни ташкилот вазирлар қўмитаси ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилди, деб хабар тарқатмоқда ТАСС агентлиги.
Россиянинг 16 мартдан бошлаб ЕКга аъзолиги тўхтатилди.
«Европа Кенгаши вазирлар қўмитасининг бугун эрталаб Европа Кенгаши низомининг 8-бандига мувофиқ бошлаган тадбири доирасида бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида томонлар Россия Федерациясининг Европа Кенгашига аъзолигини тўхтатиш бўйича қарор чиқарганини маълум қилди. Россия мазкур ташкилотга 26 йилдан буён аъзо бўлиб келаётганди», — дейилади хабарда.
Россия ташқи ишлар вазирлиги 10 март куни Европа кенгашининг парчаланиб бораётганини таъкидлаб, Россиянинг мазкур ташкилотга аъзолигини тўхтатиши ҳақида эълон қилган эди.