
Хом гапга пишиқ жавоб
Тўлароқ бир киши иссиқдан роҳатсизланиб нафас ростлаш учун кўча бўйидаги ресторан стулига ўтирди. Ичкарида туриб уни кўрган официант югуриб чиқиб:
– Хуш келибсиз, нима оласиз? – дея ҳовлиқиб бошида турди.
Йўловчи табассум қилиб:
– Болам, ижозат берсанг, бир оз ҳаво олмоқчиман, – деди.