“Доимий тинчликка эришиш инсоният номидан қилинган энг яхши ишлардан бири бўлади” – Эрдоған
Туркия Украинадаги жанговар ҳаракатларни тугатиш ҳамда Москва ва Киев ўртасида барқарор тинчликка эришиш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни давом эттиради. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада хорижий дипломатик миссиялар вакиллари учун ташкил этилган ифторлик дастурида сўзлаган нутқида маълум қилди.
«Икки қўшнимиз ўртасида сулҳга, кейин эса доимий тинчликка эришиш инсоният номидан қилинган энг яхши ишлардан бири бўлади» – деди Туркия раҳбари.
Давлат раҳбари Туркия Истанбулдаги Россия-Украина музокараларида «томонлар ва халқаро ҳамжамиятни қониқарли» натижага эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришига ишонтирди.
Президент Эрдўғон, Украина инқирозининг тинч йўл билан, мулоқот орқали, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини сақлаб қолиш асосида ҳал этилиши мумкинлигига ишонч билдирди.