Босния ва Герцеговинадаги ифторликда 1100 нафар ёшлар иштирок этди
Босния ва Герцеговинанинг Мостар шаҳрида, Босния Герцеговина Ислом Иттифоқи (ИИ) Ассамблеяси Мостар Жамияти томонидан уюштирилган ифторга 1100 нафар ёшлар қатнашди.
«Рамазон кунлари» тадбирининг ифторлик дастури Мостар кўприги остидаги платода Мостар Ассамблеялари Жамияти, Ёшлар Ахборот Хизмати ва Мостар ҳокимлиги кўмагида ўтказилди.
Ёшлар ахборот хизмати координатори Недим Хондонинг айтишича, бу йилги анъанавий Ёшлар ифторлиги иштирокчилар сони рекорд даражада бўлган: «1000 нафардан ортиқ ёшлар иштирокида илк бор ифтор ўтказяпмиз. Пандемия сабабли охирги икки йилдан бери ифторлик ташкил эта олмадик» – деди Хондо.
Хондо, Мусалла вилоятида Лайлатул кадр кечаси ифторлик уюштирилишини қайд этди. Ушбу дастурда Конич, Ябланица ва Столац каби қўшни шаҳарларнинг аҳолиси ҳам иштирок этади.