Энг яхши нарса
Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан “Инсонга берилган энг яхши нарса нима?”, деб сўрадим.
У киши:
– Ақл, – дедилар.
Мен:
– У бўлмаса-чи, – дедим.
– Гўзал одоб.
– У ҳам бўлмаса-чи?
– Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
– У ҳам бўлмаса-чи?
– Давомли сукут.
– У ҳам бўлмаса-чи? – дедим.
– Тезроқ ўлмоқ, – деб жавоб бердилар.
“Таҳзибус сайр”дан