Чоп этилди
May 31, 2022
Ўзбекистонда ёшлар сони қанча?da fikr bildirishni o'chirish
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 685 минг 564 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, ёшларнинг 4 954 910 нафарини ўғил болалар, 4 730 654 нафарини қиз болалар ташкил қилади.
2022 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 518 минг 483 нафарни ташкил этган.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишигакўпаймоқда. 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда.