ШҲТ саммити: Самарқанддаги интернет тезлиги хорижий ОАВ ходимларини ҳам ҳайратга солди
Бугун Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити ўз якунига етди.
Саммит жараёнлари маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари томонидан узлуксиз ёритиб борилди. Шу ўринда тадбирнинг юқори савияда ўтиши, оммавий ахборот воситларида кенг ёритилишида мобиль алоқа, интернет сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Матбуот марказларидаги интернет тезлиги ҳатто хорижий журналистларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлгани бор гап.
“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳудудий инспекцияси ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан “Ипак йўли” Халқаро туризм маркази, меҳмонхоналар ҳамда Ёшлар маркази биносида тадбирларни ёритиб бораётган хорижий ва маҳаллий ОАВ, журналист ва блогерлар узликсиз интернет ва телекоммуникация хизматлари билан таъминлаб берилди.