Исроил радикаллари Ал-Ақсо масжидига бир ой ичида камида 20 марта бостириб киришди
Радикал яҳудий гуруҳлари 2022 йил декабри давомида босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ислом муқаддас маскани – Ал-Ақсо масжиди ҳудудига йигирма икки марта бостириб киришди. Бу ҳақда душанба куни Фаластин жамғармалар вазирлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Ал-Ақсо минтақасида мусулмонларга қарши провокациялар тўхтамаяпти, бу эса фаластинлик диндорларга нисбатан босим тўлқини кучайиб бораётганидан далолатдир.
Шу билан бирга, радикалларнинг провокацион ҳаракатларига параллел равишда Исроил полицияси мусулмонларни Ислом зиёратгоҳи ҳудудидан мажбуран чиқариб юборади.
Ал-Халил шаҳрида Исроил хавфсизлик кучлари декабрь ойида турли баҳоналар билан Иброҳим масжидида 51 марта азон айтишга рухсат бермаган.