Дунё аҳолисининг динга муносабати қандай?
Турли мамлакатларда динга муносабат турлича. Statista ўтказган сўровнома натижаларига кўра, 56 мамлакат ва ҳудудлар орасида энг кўп динга мансуб бўлмаган ёки атеист одамлар Хитой ҳиссасига тўғри келади.
Европа мамлакатлари орасида Германия динсиз ва атеист аҳолисининг улуши бўйича юқори ўринда туради. Италиядаги сўровнома иштирокчиларининг тўртдан бир қисми бугунги кунда бирор динга мансуб эмас.
Америка Қўшма Штатлари, Россия ва Бразилияда динга муҳим масала деб қаралса, Жанубий Африкада динсизлар 65 ёшгача бўлган катталарнинг атиги 9 фоизини ташкил қилади. Ҳиндистонда сўровда қатнашганларнинг атиги икки фоизи икки тоифадан бирига киришини айтишган.