Тутқаноқ аёл
Тобеин олимлардан Ато ибн Абу Рабоҳ ҳикоя қилади:
Бир куни Абдуллоҳ ибн Аббос менга:
– Сенга жаннатий бир аёлни кўрсатайми? – деди.
Мен:
– Албатта, кўрсатинг, – дедим.
Менга бир қора аёлни кўрсатди ва ундан сўнгра:
– Мана шу қора хотин бор-ку, шу аёл бир куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларига келди ва “Менинг баъзан тутқаноғим тутиб қолади. Ўшанда устим-бошим очилиб қолади. Менга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилинг”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга бундай дедилар: “Агар беморлигингга сабр қиламан, десанг, сенга жаннат бор. Йўқ, Илло, менга дуо қилинг, десанг, сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо этаман”, дедилар.
Бу хабарни эшитган аёл: “Ундай бўлса, мен дардимга сабр этаман. Бироқ тутқаноғим тутганда устим-бошим очилиб қолмаслигини сўраб дуо қилинг”, деди.
Пайғамбар алайҳиссалом унинг уст-боши очилиб қолмаслигини сўраб дуо қилдилар[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Бухорий, Мардо, 6; Муслим, Бирр, 54; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, I, 346-347.