Интернет луғати. Сhat
Сhat – чат – вайсаш, суҳбат, гурунг. Бу – махсус дастурлар орқали реал вақт режимида тезкор хабар алмашишдир. Худди sms га ўхшайди, фақат Интернетда бўлади. Сиз клавиатурада ҳарф тераверасиз ва у ёқдаги суҳбатдошингиз дарҳол жавоб йўллайди. Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқлар пайдо бўлиши ва ривожланиши сабабли чатга бўлган талаб пасайиб кетди.