Ходимлар рағбатлантирилди
“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйида ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда йил давомида намуна кўрсатган, нашриётдаги фаолияти билан бир қаторда, жамоат ишларида, жумладан, турли танловларда қатнашиб, ўрин олиб, нашриёт шаънини кўтарган ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
– Республика миқёсида ўтказилган “Оламларга раҳмат пайғамбар” сийрат танловида фаол иштирок этган Юлдуз Комилова, Толибжон Низомов, Бобомурод Эралиев ҳамда «Islom.uz-1444» танлови ғолибларидан бўлган Абдулатиф Абдуллаевни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим, – деди бош директор Султонбек Имомназаров. – Уларга ташкилотимизнинг алоҳида статуиткалари ҳам қилинди.
Албатта, бу арзимас ҳадялар ташаккуримизнинг бир изҳоридир. Асосий ажрни хайрли ишлари учун ҳар бир бандасига Аллоҳнинг Ўзи беради.
Бундай эътибор ва рағбатлар жамоа жипслиги, иш унумдорлиги, ходимлар кайфияти кўтаринкилиги ва кейинги ишларнинг янада самарали бўлишида ижобий рол ўйнайди, деган умиддамиз.
Ўз мухбиримиз