Боболар демишки… Илм олиш баёнида
Ҳакимдан:— Шунча илмни қандай ҳосил қилдинг? — деб сўрадилар: У айтди: — Илм ўқиётган пайтларимда мен ёндирган чироқ мойини ҳисобласанг, еб-ичган нарсаларимдан кўпроқ бўлади. Бундан маълум бўладики, вақтни еб-ичиш ва уйнашга сарфлашдан кўра илмга сарфлаш зарур экан.