Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Қатоданинг юзини силашлари билан унинг юзидаги жароҳат изининг кетиши
Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мени Зуқирд куни учратиб қолдилар ва: “Эй Аллоҳим, унинг сочи ва юзига барака бергин!” деб дуо қилдилар. Яна: “Юзинг нажот топгур, Масъадни ўлдирдингми?” деб сўрадилар. “Ҳа”, дедим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Юзингдаги чандиқ қандай пайдо бўлди?” дедилар. “Улардан отилган ўқдан”, деб жавоб бердим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яқин кел”, дедилар. Мен у кишига яқинлашдим. Юзимдаги чандиққа туфладилар. Ҳеч зарб тегмагандек, яра ҳам бўлмагандек тузалди».
Абу Қатода 15 ёшлик йигитдек 70 ёшида вафот этди. Бунинг сабаби Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари эди”.
Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган