Дастлабки босма маҳсулот
Босма маҳсулотлардан визит карталар энг кенг тарқалгандир.
XV асрда Хитойда бўлажак учрашувни эълон қилиш учун махсус карталар алмаштириларди.
Демак,чоп этиш асосан ташриф қоғозлардан бошланган.
Энг қадимги босмахона
Кембриж университети матбуоти 1537 йилда очилган илк босмахонадир. Бу ерда биринчи китоб 1584 йилда нашр этилган. Шундан бери босмахона узлуксиз фаолият юритиб келмоқда. Ҳар йили 2000 та китоб ва 150 та журнал чоп қилинади.
Энг кичик китоб
Дунёдаги энг кичик китоб Японияда босилган. Унинг ўлчами
0,74 га 0,75 мм ва фасллар ҳақида ҳикоя қилади.
Энг катта каталог
Энг катта каталог 2005 йилда нашр этилган. У Aviall Services Inc авиакомпания учун ишлаб чиқарилган. Унинг қалинлиги 7,1 см, саҳифаси 2656 бет ва оғирлиги 3,4 кг.
Дунёдаги энг оғир китоб
Дунёдаги энг оғир китоб Лондон музейида сақланади. Унинг вазни 320 килограмм, кенглиги 1 метрдан ортиқ, қалинлиги 0.5 метр, баландлиги эса 160 см.га етади.
Маҳбуба Содиқова тайёрлади.