Хрушчевга Қиримни Украинага беришни ким буюрган?
1954 йилнинг 19 февралида Қирим областини Украина ССР таркибига ўтказиш тўғрисида фармон чиқди. Никита Хрушчев ўта очиққўллик билан Қиримни Украинага ўтказиб берди.
Қиримнинг УССР таркибига ўтказилиши ҳақидаги тахминлардан бир РСФСР ва америка-яҳудий ташкилоти “Жойнт”ни боғлаган “кредит тарихи”дир. Яҳудийларни Қиримга жойлаштириш масаласи Биринчи Жаҳон уруши тугагани заҳоти муҳокама қилина бошланган эди. Масала хорижий жамғармалар томонидан қўллаб-қуватлаб турилди. Сиёсий бюро ушбу лойиҳани бир неча марта муҳокама қилди. Унинг фаол тарафдорлари Троцкий, Каменев, Зиновьев, Бухарин, Рыковлар эди. Симферополда «Агро-Джойнт» банкининг филиали очилди. 1924 йил январь ойида аллақачон “Россия билан федерация қилинган автоном яҳудий ҳукумати” ҳақида гап бошланиб кетди ва Қиримнинг шимолий қисмида Яҳудий Автоном ССРни яратиш тўғрисида фармон лойиҳаси тайёрланди.
Яҳудий телеграф агентлиги 1924 йилнинг 20 февралида хорижга шу мавзудаги хабар тарқатди. 1929 йил РСФСР ва «Жойнт» ташкилоти ўртасида шартнома тузилди. “Қирим Калифорнияси” ҳақида деган муҳташам ном билан аталган ушбу ҳужжат томонларнинг мажбуриятларини ўз ичига олган эди. Шу ҳужжатга асосан, «Жойнт» СССРга йилига 15 миллион доллардан ажрата бошлади. (1936 йилгача $20 млн. олинди) ва бу сумма эвазига Марказий Комитет 375 минг гектар қирим ерини гаровга қўйди. Улар 200 дан ортиқ америкаликлар, жумладан, сиёсатчилар Рузвелт ва Гувер, молиячилар Рокфеллер ва Маршалл, генерал Макартур томонидан сотиб олинган акцияларда чиқарилган.
“Қирим Калифорнияси”ни ташкил этиш қарори чўзилиб кетди. Теҳрон конференциясида Рузвельт Сталинга шартнома шартларини эслатди. Аммо Марказий Комитет раиси шошилмади. Бироқ 1944 йил татарларнинг депортация қилинишини айрим тарихчилар Қиримнинг кўчманчи яҳудийлар учун бўшатилиши деб тушунтиришади.
1954 йил қарзлар билан ҳисоблашишнинг охирги муддати эди, Хрушчев “от юриш” қилиб Қиримни Украинага ўтказиб юборди.
1944 йил Қиримдан халқларни депортация қилиш бошланди. Одатда, фақат татарлар депортация қилинган дейилади, аммо фақат татарлар сургун қилинмаган. 15 мингга яқин греклар, 12,5 минг болгарлар ҳам депортация қилинган. Татарларнинг аксари Ўзбекистондан бошпана топган. Греклар ва болгарлар Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳамда РСФСРнинг турли жойларига “сочиб” юборилган. 1939 йилги рўйхатга олишда Қиримда яшаган аҳолининг 50 фоизи руслар, 25 фоизи татарлар ва атиги 10,2 фоизи украинлар бўлгани қайд этилган. Татарларнинг 1944 йилги депортациясидан кейин Қирим қулади. Айниқса, қишлоқ хўжалиги катта зарар кўрган. 1950 йилни 1940 йиллар билан қиёслаганда, буғдой етиштириш беш баробар, табака – уч баробар, сабзавот – икки баробар камайиб кетгани кўзга ташланган. 1953 йилда бутун вилоят бўйича, 29 та озиқ-овқат ва 11 саноат-қурилиш моллари дўконлари бор эди. 1960-йиллардан татарларнинг қайтиши ҳамда Қиримга рус ва украинларни ерлаштириш жараёни бошланди. Ихтиёрий-мажбурий укранилаштириш давом этаётганди. Севастополдан бошқа ҳамма жойдаги мактаб дарсликларига украин тили киритилди. Бугун Қиримда 2 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди: 1 млн – рус, 400 минг – украин ва 240 минг – татарлар.
Қиримни Украинага ўтказиш масаласи – 1954 йилдан ўн йиллар олдиндан бошлаб етилиб келган ғоя. Ҳали Иккинчи Жаҳон уруши авжида палладаёқ, немислар яриморолдан суриб чиқарилган чоқда, ўша вақтда Украина Компартияси котиби бўлган Хрушчев Қирим бўйича гувоҳнома тузишни буюрган эди. Хрушчев архивлардан Россия ва Украина муносабатлари тарихи тўғрисида маълумотлар қидирган. Аппарат ходимлардан бири Никита Сергеевич унга 1944 йил ҳақида шундай деганини эслайди: “Мен Москвага бордим ва айтдим: “Украина вайронага айланган ва ҳамма ундан чиқиб кетмоқда. Қирим унга берилса, нима бўларкан? Оҳҳо, шундан кейин улар менга нималар демадилар, жоним бўғзимга келди. Пўстагимни қоқишга ҳозир эдилар”.
Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.